Элдор Шомуродов «Рома» клубининг февраль ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди

Италиянинг «Рома» клуби февраль ойи якунларига кўра, ойнинг энг яхши футболчисини аниқлаш учун овоз бериш жараёнлари якунланганини эълон қилди. Бу ҳақида клуб ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилган.
Сўровнома натижаларига кўра, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов энг кўп овоз тўплаган ҳолда «Рома» клуби сафида февраль ойининг энг яхши футболчисига айланди.
Қайд этиш жоизки, ўзбекистонлик ҳужумчи клуб расмий сайтидаги овоз бериш жараёнида Дибала, Анхелино, Челик ва Суле каби футболчиларни ортда қолдирган ҳолда ой футболчиси номига сазовор бўлган.
Маълумот учун, Шомуродов Рим клубидаги 4 йиллик фаолияти давомида илк бор ойнинг энг яхши футболчисига айланди.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов «А Серия»нинг 26-тури доирасида «Монса»га қарши баҳсда гол ва ассист қайд этиб, тур рамзий жамоасидан ўрин олган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг