Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилади?

Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»
«Ўзгидромет» дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозларини эълон қилди.
Агентлик маълумотларига кўра, 23-24 август кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати 35-37 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 40 даражагача бўлади.
Дам олиш кунлари республика бўйича нисбатан нам ва бироз иссиқ бўлган кучсиз ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда. Мамлакат ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Ҳаво ҳарорати 2-3 даражага пасаяди.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ушбу кунларда ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат бугун кундузи 35-37 даража, якшанба куни 32-35 даража бўлади. Ҳарорат кечалари асосан 20-22 даража бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг