Actual

Олис ҳудудларга бориб шифокорлик қилиш қаҳрамонликдир

Бутун дунёда давом этаётган пандемия тиббиёт тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш заруратини юзага келтирди. Чунки сифатли тиббий хизматга эҳтиёж ортди, ушбу соҳада бўғинлараро ҳамкорликни изчил йўлга қўйиш зарурати кучайди.

09:55 09 Ноябрь 2020
Cоғлом халқ, соғлом миллат буюк ишларга қодир бўлади

Инсоннинг наздида саломатликнинг баҳоси йўқ, чунки саломатлик бўлмаса, на фароғат ва на хашамат татийди. Соғлик ҳаётнинг шундай неъматидирки, чиндан ҳам бетоб подшодан соғлом гадо минг карра бахтиёрдир. Зеро, бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлиғимизга боғлиқ.

09:13 09 Ноябрь 2020
Қорақалпоғистонда бирданига учта ҳоким ўзгарди

Нукус шаҳрига Панаев Утемурат вақтинчалик ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

17:48 07 Ноябрь 2020
Фарзандини 120 млн сўмга «пуллаётган» аёл ушланди

2020 йилнинг 28 октябрь куни Хоразм вилоят ИИБ ва ДХХ Хива шаҳар бўлими ходимлари билан ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, 22 ёшли С.М. моддий даромад орттириш мақсадида, ўзининг 2020 йилнинг 2 июнь куни туғилган вояга етмаган 4 ойлик қиз фарзанди...

16:06 07 Ноябрь 2020
Мантиқан ўйланса, «қиммат» деб жар солаётган «халқпарварлар» оддий халқ ҳақида қайғуришмаяпти — А. Қодиров

Автомобиль сотиб олиш имконияти борлар ҳозиргидек яна ҳеч нарсани сезмайдилар, газ ва электр учун 1 эмас, 2 миллионни тўлаб қўяверадилар. Лекин даромади кам, автомобиль сотиб олиш яқин ўн йиллик режасида бўлмаган, газ учун 200 минг сўмни ҳам тўлай олмасдан, қарзга...

12:54 06 Ноябрь 2020
Ёш тадқиқотчиларни илм-фан соҳасига жалб қилишга қай даражада эътибор қаратиляпти?

Инновация — бу бозор талабидан келиб чиққан ҳолда жараёнлар ва маҳсулотларнинг сифатли ўсиш самарадорлигини таъминлаш учун жорий этилган янгилик. У инсоннинг интеллектуал фаолияти, унинг фантазияси, илмий-ижодий дунёқараши, яратган кашфиётлари, ихтиролари ва рационализаторлик ғояларининг якуний натижаси ҳисобланади.

22:59 05 Ноябрь 2020
Ҳокимнинг маориф бўйича маслаҳатчиси таълимга нима бера олади?

Сўнгги кунларда таълим тизимида яқин йилларда амалга оширилиши кутилаётган ислоҳотлар кенг жамоатчилик, ота-оналар, педагоглар ва фарзандлари келажагига бефарқ бўлмаган барча инсонларнинг диққат марказида турибди. Президентнинг тегишли фармони лойиҳасига таклиф бериб, натижасини кутаётганлар ҳам оз эмас. Мана, битта ҳужжат лойиҳаси муҳокамаси...

15:40 05 Ноябрь 2020
Гўшт нархи ошишига ягона сабаб борми?

Мавзу кундан кунга сийқаси чиқиб, ҳар бир давранинг муҳокама марказидан ўрин олиб улгурган ва ҳар ким ўз билганича фикр қилган бир пайтда яна шу мавзу бўйича мулоҳаза юритишга зарурият туғилди. Бунга эса, гўшт нархининг нега ошаётганлигини тушунтиришни талаб этиб, асосли...

13:35 05 Ноябрь 2020
Ўн тўққиз миллиардлик «сирли» қарз

Қашқадарё вилоятида 54,2 фоиз аҳоли марказлашган ичимлик суви билан таъминланган бўлса, бу кўрсаткич Ғузор ва Деҳқонобод туманларида 2 фоиздан ортиқроқни ташкил этади, холос.

10:07 05 Ноябрь 2020
«Талабаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси»ни ташкил этиш таклиф этилмоқда

Сўнгги вақтларда кўплаб ёшларнинг олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт тўловларини тўлашда қийинчиликларга учраётганликлари ҳақида мурожаатлар бўлмоқда.

17:50 04 Ноябрь 2020
Олтин сотиш — Марказий банкнинг анъанавий фаолияти

Сўнгги пайтларда Ўзбекистоннинг олтин экспорти бўйича етакчилиги турли мунозараларга сабаб бўлмоқда. Дарҳақиқат, жорий йилнинг 3-чорагида жаҳон олтин бозори конъюнктураси қулай келди ва август ойининг бошида олтиннинг нархи рекорд даражага (2067 АҚШ долларига) кўтарилди.

14:51 04 Ноябрь 2020
Маънавиятсиз маданиятнинг пуч ёнғоқдан фарқи йўқ

Бугун маънавият ҳақида, унинг маъно-мазмуни, ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти ҳақида кўп ва хўп гапирамиз. Лекин негадир аксарият ҳолларда кўпчилик маънавият ўзи нима, деган саволга аниқ ва лўнда жавоб беришга қийналади. Ваҳолонки, «маънавият» ва «маданият» сўзларига ҳар қадамда дуч келамиз.

10:46 04 Ноябрь 2020
Яхшидур аччиқ ҳақиқат. Ёхуд бир маҳалла, минг ташвиш

Мабодо, Бухорода маҳалла фуқаролар йиғинлари жойлашган эски бинолар рўйхати тузилгудек бўлса, бу иморат олд қатордан ўрин олиши муқаррар. Биз Когон тумани Тунироқ маҳалла фуқаролар йиғини биносини назарда тутаяпмиз.

10:03 04 Ноябрь 2020
Ўзбекистон — Қозоғистон: буюк шоирлар ижодини ўрганиш халқларни яқинлаштиради

2020 йил 3 ноябрь куни буюк шоир ва олим Алишер Навоийнинг «Хамса» асарини қозоқ тилида ва буюк қозоқ мутафаккири Абай асарларини ўзбек тилида нашр этишга бағишланган халқаро онлайн-конференция бўлиб ўтди. Конференция Қозоғистон Республикасида ўзбек тили кунини нишонлаш доирасида ташкил этилди.

18:28 03 Ноябрь 2020
Бир болага — бутун жамият ота-она

…Мен ҳам мактабда 19 йил фаолият олиб борган педагог сифатида шуни айтмоқчиманки, мактаб жамоаси билан бирга 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунини ҳам пахта даласида ўтказардик. Туман марказидан 30 км. узоқдаги мактабда оддий ўқитувчиликдан бошлаб ўқув ишлари бўйича директор...

15:16 03 Ноябрь 2020
Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофот совриндорига 50 минг АҚШ доллари берилади

Ҳукумат қарори билан (676-сон, 30.10.2020 й.) Президентнинг Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофоти билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.

18:54 02 Ноябрь 2020
Ўзбекистонда яна бир институт ташкил этилди

Ҳукумат қарори билан (675-сон, 30.10.2020 й.) Фанлар академияси тизимида Давлат ва ҳуқуқ институти ташкил этилди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.

18:47 02 Ноябрь 2020
Ширкатлар нега қулоғигача қарзга ботди?

Маълумотларда, аҳоли турар-жойларини 2020-2021 йил куз-қиш мавсумига тайёрлаш учун «Манзилли дастур» шакллантирилган. Унга кўра, 18 та кўп қаватли биноларни жорий ва мукаммал таъмирлаш учун «Ўзсаноатқурилишбанк», «Ипотекабанк», «Ҳамкорбанк», «Холс банк» каби молия ташкилотларининг 904,0 млн.сўм маблағлари йўналтирилиши кўзда тутилган эди. Бироқ,...

14:56 02 Ноябрь 2020
Самарқанд вилоятидаги МТМ тарбиячилари сифатсиз кўмирдан нега брикет (таппи) тайёрлашди? — вазирлик муносабат билдирди

— Ушбу ҳолат Самарқанд вилояти Тайлоқ туманидаги 30-сонли мактабгача таълим муассасасида бўлган. Ушбу муассасага 11 тонна кўмир келтирилган. Ана шу кўмирнинг 400-500 килограмми майдаланган, сифатсиз кўмир шаклида бўлган ва шу сабабли ходимлар томонидан шу ҳолатда тайёрланган.

12:46 31 Октябр 2020
Таълим келажакка қадамлар учун биринчи калитдир

Ўзбекистон Халқ шоири Абдулла Орипов айтганидек, «Ҳар қандай миллат тараққиётининг учта асоси бўлади, Булар: истеъдод, илм ва тажрибадир. Агарда улар жамиятда ўз қадрини топмаса, уларнинг ўрнини таниш-билишчилик, жаҳолат ва зўравонлик эгаллайди. Бундай миллатнинг эса, келажаги бўлмайди».

11:33 31 Октябр 2020