Самарқанд вилоятидаги МТМ тарбиячилари сифатсиз кўмирдан нега брикет (таппи) тайёрлашди? — вазирлик муносабат билдирди
Фото: davletov.uz
Мактабгача таълим вазирлиги Самарқанд вилоятида мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари сифатсиз кўмирдан брикет (таппи) тайёрлаётгани ҳақида хабарларга муносабат билдирди.
Хусусан, Мактабгача таълим вазири ўринбосари Шодиёр Маматқулов шундай деди:
— Ушбу ҳолат Самарқанд вилояти Тайлоқ туманидаги 30-сонли мактабгача таълим муассасасида бўлган. Ушбу муассасага 11 тонна кўмир келтирилган. Ана шу кўмирнинг 400-500 килограмми майдаланган, сифатсиз кўмир шаклида бўлган ва шу сабабли ходимлар томонидан шу ҳолатда тайёрланган.
Мактабгача таълим муассасаси директори кўмирни увол қилмаслик мақсадида ўз ихтиёрлари билан қўлбола брикетларни ясагани маълум бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг