Ўзбекистонда яна бир институт ташкил этилди
Ҳукумат қарори билан (675-сон, 30.10.2020 й.) Фанлар академияси тизимида Давлат ва ҳуқуқ институти ташкил этилди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.
Қарорга кўра, Давлат ва ҳуқуқ институти (Институт) давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади.
Жамият ва давлат қурилиши, суд-ҳуқуқ ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотларга маслаҳат ва эксперт ёрдамини ташкил қилиш Институтнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
Институт ходимларига Фанлар академияси илмий ташкилотлари учун татбиқ этилган меҳнатга ҳақ тўлаш тизими жорий этилади.
Институт ноширлик фаолияти билан шуғулланиши ва ўзининг матбаа органини (“Давлат ва ҳуқуқ” журнали) ташкил қилиши мумкин.
Шунингдек, қарор билан Институт тузилмаси тасдиқланди.
Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг