Actual

Фракция аъзолари эътироз билдиришди. Нега?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Дастлаб Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2020 йилнинг 9 ойлик ижроси якунлари чуқур танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди.

17:29 17 Ноябрь 2020
Ижтимоий тадбиркорлик — мамлакатимизда нодавлат ижтимоий ҳимоя сиёсатини ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам

Мамлакатимизда аҳолининг заиф қатламини ижтимоий ҳимоялаш масаласи доим давлатимиз диққат марказида бўлиб келган ва бугунги кунда ҳам бу долзарб масалага катта аҳамият қаратилмоқда. Аммо бугунги давр ижтимоий аҳамиятга молик муаммоларни ҳал этишда янгича ёндашувларни, халқаро тажрибаларни қўллаган ҳолда нодавлат ижтимоий...

17:14 17 Ноябрь 2020
Иккита қонун лойиҳаси кун тартибидан чиқарилди. Нега?

Кун тартибидан Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламент қуйи палатасига киритилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2020 йил 9 ойидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот ҳам ўрин олган. Ушбу ҳисобот палатага келиб тушиши биланоқ барча қўмиталар ва фракцияларда қизғин муҳокамаларга,...

16:53 17 Ноябрь 2020
Очиқ, шаффоф, барқарор, самарали ва яхлит давлат харидлари тизимини яратиш — бугунги кун талаби

OʼzLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилишида янги таҳрирдаги «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди. Албатта, бу Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга жуда кўп омиллар сабаб бўлаётганини айтиб ўтиш жоиз. Тўғри, бугунги кунда мамлакатимизда давлат харидлари соҳаси 20 дан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий...

11:34 17 Ноябрь 2020
Давлат харидлари тартибга солинади — Д.Ғаниев

Ривожланган демократик жамиятларда каби сўнги йилларда юртимизда ҳам давлат маблағлари сарфланишига нисбатан фуқароларда бефарқлик ҳисси йўқолиб, давлат харидлари устидан жамоатчилик назорати кучайиб бормоқда. Буни сўнгги кунларда давлат органлари, вазирликлар, маҳаллий ҳокимиятлар ёки давлат улушига эса ташкилотлар томонидан асоссиз, қиммат ёки...

15:40 16 Ноябрь 2020
2021 йил учун давлат бюджети: Пандемия харажатлари ва ижро кўрсаткичлари қандай бўлади?

Айни пайтда парламент қуйи палатаси депутатлари Давлат бюджетининг 9 ойлик ижроси ҳамда «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ва Бюджетномани дастлабки тарзда кўриб чиқишни бошладилар. Муҳокамаларда асосий эътибор ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар, иқтисодий кўрсаткичлар, таҳлиллар...

13:49 16 Ноябрь 2020
Давлат бюджети маблағлари қандай мақсадларга сарфланди?

Кейинги пайтда оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда «Бюджетдан шунча маблағ ажратилади», «Олий Мажлис бюджетни қабул қилди», деган хабарларни кўп ўқияпмиз, эшитяпмиз.

19:18 15 Ноябрь 2020
Сенат Раиси Нукус тумани фаоллари билан учрашди

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Қорақалпоғистон Республикасида бир қатор истиқболли лойиҳаларни кўздан кечирди.

10:41 15 Ноябрь 2020
Қашқадарё: янги марралар сари дадил қадамлар

Давлатнинг давлатлиги, халқнинг халқлиги қийин пайтларда билинади, деганлари рост экан. 2020 йил оғир келиши, коронавирус балоси келтирган ижтимоий-иқтисодий инқирозга қарамай, иқтисодиётни тиклаш ва ривожлантириш, одамлар ҳаётини яхшилаш борасидаги ишлар бир зум бўлса-да тўхтаб қолгани йўқ. Ҳудудларда янги корхоналар, турар жойлар...

18:17 14 Ноябрь 2020
2021 йил бюджетнома лойиҳаси: давлат қарзида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

Бозор иқтисодиёти ривожланиши билан ижтимоий жиҳатдан таъминланган жамиятнинг барпо этилиши давлат молиясининг сифатига бўлган талабларни сезиларли даражада оширади. Давлат молиясининг асосий таркибий қисми давлат бюджети ҳисобланади. Давлат бюджетининг асосий тамойилларидан бири эса ошкоралик принципидир.

16:18 14 Ноябрь 2020
Давлат бюджети ижроси парламент назоратида

Мамлакатимизда пандемия шароитида молиявий барқарорликни таъминлаш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, экспорт ўсишининг мувозанатлаштирилган кўрсаткичларини сақлаб қолиш, иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, аҳоли фаровонлиги ҳамда турмуш даражасини янада юксалтиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2020 йил 9 ойлик...

12:58 14 Ноябрь 2020
Зўравон ҳам, жабрдийда ҳам — аёл... ми?!

2020 йилнинг ўн ойи мобайнида Фарғона вилоятида хотин-қизлар томонидан 723 та жиноят содир этилиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 258 тага кўпайди. Фарғона, Марғилон ва Қўқон шаҳарларида хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик кескин ошган бўлса, Фарғона шаҳри ҳамда Ўзбекистон ва...

12:35 14 Ноябрь 2020
1-6-синфларда SCIENCE (табиий) фани ўқитилиши режалаштирилмоқда. Ҳозирги мавжуд дарс соатлари қисқарадими?

Янги фан ўқувчиларни кичик ёшидан табиий фанларни ўқишга рағбатлантириш, уларда олам ҳақида яхлит тасаввур пайдо қилишга ёрдам беради. Бунинг билан бола физика-кимё қийин эмас, қизиқ фан эканини англайди ва уни ўрганишга ўзида рағбат сезади.

16:21 13 Ноябрь 2020
2021 йил учун Давлат бюджет тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва бюджетноманинг дастлабки муҳокамаси бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикасининг Бюджет Кодексига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 2021 йил учун Давлат бюджет тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва бюджетнома, шунингдек Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2020 йил 9 ойлик ижроси тўғрисидаги ҳисоботи тақдим этилди.

15:45 13 Ноябрь 2020
Фискал институт: Учинчи Ренессанснинг тамал тоши

Сармоя тикиш ҳам санъат. Масалан, бизнесда! Бунинг учун энг сердаромад ва истиқболли соҳалар танланиши бежиз эмас. Чунки тадбиркорликда асосий мақсад мўмай даромад олиш. Шунда капиталингиз катта фойда келтириши мумкин. Мазкур жараённи давлатлар, ҳукуматлар миқёсида таҳлил қилсак, энди мақсадлар ортида даромад...

15:25 13 Ноябрь 2020
Ёшларнинг жиноят содир этишига нима сабаб бўлмоқда?

Александр Островский айтганидек, «Болаликдаёқ баркамол бўлишни жудаям зарур деб ҳисобламайман, одам мактабни тугатганидан кейин ҳам кўп нарсаларни ўрганиши мумкин, аммо машғулот кўникмаси ва ақлий камолотнинг асоси ёшликда шаклланади». Шу сабабли бу неъматдан унумли фойдаланиб, ўзининг салоҳиятини ошириб борган, жамиятда муносиб...

14:07 13 Ноябрь 2020
Айрим мансабдор шахслар нега қиммат нархларда хизмат автотранспортларини харид қилмоқда? Бунга қачон барҳам берилади? — А.Бурханов муносабат билдирди

— Афсуски, айрим мансабдор шахслар бугунги мураккаб (пандемия) шароитида давлат маблағларининг самарали сарфланиши нақадар муҳим эканлигини тўла англаб етмаяптилар. Ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама бўлаётган — қиммат нархлардаги хизмат автотранспортларини харид қилиш — бунга яққол мисол бўла олади.

12:10 13 Ноябрь 2020
Нега уйингизнинг кадастр ҳужжати йўқ?!.

Хўш, нега ҳамюртларимиз ўн йиллар мобайнида яшаб келаётган хонадонининг кадастр ҳужжатини қилдиришга унчалик қизиқмайди?

11:45 13 Ноябрь 2020
Таълим тизими ривожи учун жамиятнинг ҳар бир аъзоси масъул

Давлатимиз раҳбарининг «Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда «Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори юртимизда таълим-тарбия ва илм-фан тараққиётига бирламчи эътибор қаратилаётганининг ёрқин намунаси бўлди.

10:39 13 Ноябрь 2020
Инсофга келишнинг фурсати етмадими? Яна тўйлар ҳақида

Халқимизда «Ҳаммани тўйга етказсин», деган чиройли ибора бор. Албатта, тўйларимиз, шоду хуррамликда ўтадиган кунларимиз кўпайсин, ҳаммамизни тўйга етказсин. Лекин тўй қувончли воқеадек ўтсин, исрофгарчиликка сабаб бўлмасин.

09:56 13 Ноябрь 2020