Actual

Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази мустақил муассасага айлантирилди

Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази мустақил муассасага айлантирилди.

10:58 15 Октябр 2021
Фарғонада эр-хотин қарздорликни ундиришга келган МИБ ходимига чақалоғини ёқиб юбориш билан таҳдид қилди

Уларга нисбатан ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш ва ҳақорат қилиш моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

10:00 15 Октябр 2021
2021 йил Facebook Ўзбекистонга қанча солиқ тўлади?

Жорий йилнинг 9 ойи давомида йирик хорижий компаниялар Ўзбекистонга 10 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўлади.

09:55 15 Октябр 2021
Бухорода "Волга"га ўрнатилган газ баллони портлаб, ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлди

Оқибатда, машина ичида бўлган 51 ёшли йўловчи ва 31 ёшли ҳайдовчи вафот этган.

21:31 14 Октябр 2021
«Тошкент йўлбарси» Руфат Рисқиевга уй қуриб берилмоқда

Давлатимиз раҳбарининг кўрсатмасига биноан ҳар бир соҳада фахрийларимизга эътибор қаратиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ҳолидан хабар олиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

20:15 14 Октябр 2021
Тошкентда Президент сайловини ёритиш бўйича Халқаро медиа-холл очилди

Бу ерда маҳаллий ва халқаро ОАВ иштирокида турли форматдаги тадбирларни ўтказиш учун зарур шароитлар яратилган, журналист ва блогерлар ишлаши учун матбуот маркази ҳам жойлашган. 26 октябрга қадар 40 дан зиёд тадбирларни ўтказиш кўзда тутилган.

18:16 14 Октябр 2021
Йил бошидан бери дарс вақтида 338 нафар ўқувчи бозорларда савдо-сотиқ ва аравакашлик қилиб юргани аниқланди

Халқ таълими вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда ўтказилган “Тиғ” ва “Давомат” рейдлари давомида дарсларни сабабсиз қолдирган 2 832 нафар ўқувчи аниқланди.

17:56 14 Октябр 2021
Россиядан Ўзбекистонга 4 та махсус йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилади

Пандемия даврида Россиядаги юртдошларимизга мамлакатимизга келишлари учун қулайлик яратиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан “Волжский — Тошкент” йўналишида 483-сонли йўловчи поездининг 4 та махсус рейси йўлга қўйилади.

16:14 14 Октябр 2021
ХВЖ Ўзбекистон иқтисодиётини 6,1 фоизга ўсишини прогноз қилди

Халқаро валюта жамғармаси World Economic Outlook ҳисоботида Ўзбекистон иқтисодиёти 2021 йилда илгари башорат қилинган 5 фоиз ўрнига 6,1 фоизга ўсишини прогноз қилмоқда.

13:21 14 Октябр 2021
Бугундан «Tashkent city» сайилгоҳига кириш бепул бўлди

«Tashkent city» ХИМ ДУК дирекцияси 2021 йил 14 октябрь кунидан «Tashkent city» сайилгоҳи ҳудудига кириш мутлақо бепул эканини маълум қилди.

12:31 14 Октябр 2021
Футбол бўйича жаҳон чемпионатини Исроил ва Фаластин давлатларида ўтказиш таклиф қилинди

ФИФА президенти Жанни Инфантино 2030 йилги жаҳон чемпионатини Исроил ва унга қўшни давлатларда, жумладан, Фаластинда ўтказишни таклиф қилди.

12:11 14 Октябр 2021
Сирдарёда «Cobalt» уриб юборган велосипедчи вафот этди

11 октябрь куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида «Cobalt» велосипедчини уриб уборди.

12:02 14 Октябр 2021
Сирдарёда 20 миллион метр кубдан зиёд сув тежалди

Сирдарё вилоятида томчилатиб суғориш технологиясидан амалиётда унумли фойдаланилаётгани боис жорий йилда 20 миллион 960 минг метр куб сув тежалди.

11:38 14 Октябр 2021
Тошкент шаҳрида Ҳиндистон университетининг филиали очилади

Glocal University — тиббиёт, қишлоқ хўжалиги ва банк мутахассисларини тайёрлашда юқори тажрибага эга олий таълим муассасаси ҳисобланади. 

11:36 14 Октябр 2021
Ўзбекистонда қанча гиёҳванд рўйхатга олингани очиқланди

Мутахассиснинг сўзларига кўра, ер юзидаги барча ўлимларнинг 23% дан кўпроғи гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш билан боғлиқ.

11:09 14 Октябр 2021
Россияда сунъий гўшт сотувга чиқарилади

Россиянинг «BioFoodLab» компанияси сунъий гўшт ишлаб чиқара бошлади.

10:52 14 Октябр 2021
Сенат Раиси ЕХҲТ Парламент ассамблеяси вице-президенти билан учрашди

Ўзбекистон делегациясининг Евроосиё аёллар форумида иштироки доирасида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент ассамблеяси вице-президенти, Марказий Осиё бўйича махсус вакили Пиа Каума билан учрашув бўлиб ўтди.

10:11 14 Октябр 2021
Давлат тест маркази TOEFL ITP имтиҳонини йўлга қўйди

Davlat test markazi TOEFL ITP imtihonlarini tashkil etish va oʻtkazish huquqini qoʻlga kiritdi.

10:01 14 Октябр 2021
Сайловчилар бугундан муддатидан олдин овоз бериши мумкин

Муддатидан олдин овоз бериш вақти соат 9:00 дан 19:00 га қадар этиб белгиланган.

09:22 14 Октябр 2021
Яккабоғлик аёл ўзининг беш кунлик чақалоғини 5 минг долларга сотаётган вақтида ушланди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

22:36 13 Октябр 2021

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер