Сирдарёда «Cobalt» уриб юборган велосипедчи вафот этди

12:02 14 Октябр 2021 Жамият
1318 0

11 октябрь куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида «Cobalt» велосипедчини уриб уборди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, воқеа 4R-27 автомобиль йўлининг Гулистон шаҳрида содир бўлган. Ҳодиса содир бўлган жойда транспорт воситалари ва пиёдалар ҳаракатини тартибга солувчи тегишли йўл белгилари ўрнатилган.

Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисасига «Cobalt» ҳайдовчисининг эътиборсизлик оқибатида велосипедда ҳаракатланган фуқарони кўрмай қолиши сабаб бўлган. «Sirdaryo xabarlari»нинг маълум қилишича, воқеа оқибатида жабрланувчи шифохонада вафот этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?