Тошкент шаҳрида Ҳиндистон университетининг филиали очилади
Куни кеча Муҳаммад Важид бошчилигидаги Ҳиндистоннинг Glocal University вакиллари пойтахтимизнинг Учтепа туманида бўлишди.
Туман сектор раҳбарлари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари университет вакиллари билан истиқболдаги ҳамкорликни белгилаб олишди.
Glocal University — тиббиёт, қишлоқ хўжалиги ва банк мутахассисларини тайёрлашда юқори тажрибага эга олий таълим муассасаси ҳисобланади.
Музокоралар давомида келажакда Учтепа тумани ҳудудида мазкур университет филиалини ташкил этиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг