Сайловчилар бугундан муддатидан олдин овоз бериши мумкин

09:22 14 Октябр 2021 Сиёсат
1168 0

Аввал хабар берилганидек, муддатидан олдин овоз бериш шу йилнинг 14 октябрь кунидан, яъни бугундан бошлаб, 20 октябрнинг якунига қадар ўтказилади.

Сайлов участкасида муддатидан олдин овоз бериш вақти соат 9:00 дан 19:00 га қадар этиб белгиланган.

Муддатидан олдин овоз бериш — фуқаролар сайлов ҳуқуқини таъминлашнинг муҳим воситаси. Сайлов кодексига асосан, муддатидан олдин овоз бериш сайловга 10 кун қолганда бошланади ва 3 кун қолганда тугатилади. 

Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлмайдиган сайловчи муддатидан олдин овоз бериши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?