Давлат тест маркази TOEFL ITP имтиҳонини йўлга қўйди
Халқаро имтиҳон тизимларини республикамизда жорий этиш орқали ёшларга Ўзбекистоннинг ўзида халқаро имтиҳонларни топшириш ва халқаро сертификатларга эга бўлиш имкониятини яратиш мақсадида Давлат тест маркази халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиб келмоқда.
Ана шундай ҳамкорликлардан бири тест саволларини тузиш ва тест синовларини ўтказиш бўйича дунёдаги энг йирик ташкилотлардан бири бўлган АҚШнинг Educational Testing Service (ETS) ташкилоти билан йўлга қўйилган бўлиб, Давлат тест маркази TOEFL ITP имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритган.
Унга кўра, Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган TOEFL ITP имтиҳонлари халқаро миқёсда тан олинади ҳамда имтиҳондан муваффақиятли ўтган талабгорларга ETS ташкилотининг халқаро сертификати берилади.
TOEFL ITP тест синовлари Давлат тест маркази ҳузуридаги Илмий-ўқув амалий маркази томонидан ҳар ой Давлат тест маркази биносида онлайн тарзда ўтказилади.
Мазкур тест синовининг ўзига хос жиҳати талабгор тест синови якунланиши билан ўз натижасини билиб олади.
Тест синовида иштирок этиш истагини билдирган талабгорлар 25 октябрга қадар my.dtm.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтиб, тест синовида иштирок этишлари мумкин.
Тест синови рўйхатга олиш якунлангач 10 кундан сўнг Давлат тест марказида ўтказилади.
Тест синови учун тўлов базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 бараварини (945 000 сўм) ташкил қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5117-сон қарорига биноан C1 даражага тўғри келувчи TOEFL ITP сертификатига эга бўлган таълим муассасаларининг хорижий тиллар ўқитувчиларига уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг