Бухорода корхона 345 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди
Фото: “Ўзэнергоинспекция”
Бухорода сув насосини ўзбошимчалик билан тармоққа улаган МЧЖ 345 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” хабар берди.
Қайд этилишича, “Ўзэнергоинспекция” Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент билан ҳамкорликда назорат тадбири ўтказилган. Унда Шофиркон туманида жойлашган “Ш.Ҳ.Г.С.С.” МЧЖга қарашли бўлган сув насосларини ўзбошимчалик билан тармоққа улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
“Ушбу қоидабузарликлар натижасида давлат манфаатларига 345 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди”, дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг