Бу йил ким «олтин бола» бўлади?

Европада энг иқтидорли ёш футболчиларга бериладиган «Golden Boy» мукофоти 2025 йилги номзодлар рўйхати маълум бўлди. 2003 йилдан буён ҳар йили ўтказиб келинаётган ушбу мукофот Европанинг энг йирик клубларида тўп сураётган 21 ёшгача бўлган футболчилардан бирига топширилади.
Дастлаб Италия нашри «Tuttosport» томонидан ташкил этилган мукофотга ҳозирда «L’Equipe» (Франция), «Bild» (Германия) ва «The Times» (Англия) каби оммавий ахборот воситалари ҳам баҳо беришда иштирок этади.
«Golden Boy» мукофоти одатда йил охирида топширилади ва бутун йил давомида футболчининг кўрсатган натижалари асосида баҳоланади. Амалдаги ғолиб — «Барселона» клуби ҳужумчиси Ламин Ямал. Регламентга кўра, бир футболчи ушбу мукофотни фақат бир марта қўлга киритиши мумкин. Шу сабабли, бу йил Ямал иштирок эта олмайди ва янги истеъдодлар учун эшиклар очиқ.
2025 йилги асосий даъвогар ҳозирча Париж Сен-Жермен (ПСЖ) ярим ҳимоячиси Дезире Дуэ бўлиб турибди. Иккинчи ўринда «Арсенал» футболчиси Майлз Люис-Скелли қайд этилган, кучли учликни эса «Барселона» ҳимоячиси Пау Кубарси якунлаб беради. Бу уч футболчи мукофот учун асосий курашчилардан ҳисобланмоқда.
«Golden Boy» 2025 учун 15 нафар номзодлар рўйхатида дунё футболининг энг истиқболли ёш юлдузлари жамланган. Улар орасида «Реал Мадрид»дан Дин Хейсен, Эндрик ва Гулер, «Арсенал»дан Итан Нванери ва «ПСЖ»дан Варрен Заир-Эмери, «Ювентус»дан Кенан Йилдиз, «Хоффенхайм»дан Том Бишоф, «Монако»дан Элиессе Бен Сегҳир каби футболчилар бор.
Номзодлар орасида шунингдек, «Аякс» ҳимоячиси Жоррел Хато, «Спортинг»дан Жевони Квенда, «Манчестер Сити»дан Клаудио Эчеверри ва «Манчестер Юнайтед»дан Кобби Майну каби иқтидор эгалари ҳам бор. Ҳар бир футболчи ўз жамоасида муҳим рол ўйнаб келмоқда ва уларнинг ҳар бири йил якунига қадар мукофот учун жиддий даъвогар бўлиши мумкин.
«Golden Boy» мукофоти футбол оламида ёшлар ўртасидаги энг нуфузли индивидуал совринлардан бири ҳисобланади. 2025 йилги танлов ҳам ёш футбол юлдузлари ўртасида кучли рақобат майдонига айланаётгани билан эътиборни тортмоқда. Ғолиб йил охирида эълон қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг