Бош вазир Абдулла Арипов Россиянинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюриб, Россия халқига таъзия билдирди

10:35 25 Март 2024 Сиёсат
754 0

Бугун, 25 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Россия Федерациясининг мамлакатимиздаги элчихонасига ташриф буюриб, элчи Олег Малгинов орқали бутун Россия халқига таъзия билдирди.

Аввалроқ, Бош вазир Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустинга Москва вилоятидаги «Crocus City Hall» мажмуасида содир бўлган теракт оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва оғир жароҳат олгани муносабати билан ҳамдардлик мактубини юборган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер