АҚШ Ғазо масаласида Нетаньяҳуга босимни кучайтирмоқда
The New York Times хабарига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳуга нисбатан босимни кучайтирган. Мақсад — Ғазо секторидаги сулҳ шартларига қатъий риоя этилишини таъминлаш.
Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув кучга кирганидан сўнг, Трамп юқори лавозимли АҚШ расмийларидан иборат делегацияни Исроилга юборган, улар жойида сулҳга амал қилинишини назорат қилади.
Нашр ёзишича, Трамп Нетаньяҳунинг айрим ҳаракатларидан очиқ норозилигини билдирмоқда, чунки уларнинг айримлари Яқин Шарқдаги вазиятни беқарорлаштириши мумкин.
АҚШ президенти фикрича, Нетаньяҳуни янада қатъий назорат остида ушлаб туриш зарур, чунки бу ўт очишни тўхтатиш режимининг бузилишининг олдини олишга ёрдам беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг