Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси

23:22 24 Октябр 2025 Маданият
839 0

Фото: Даврон Эрназаров / “Халқ сўзи”

Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд рассомлик мактабининг янги авлод вакиллари — Нуриддин Исаев ва Аҳмад Исоевларнинг ижоди намойиш этилмоқда. Кўргазма замонавий тафаккур билан миллий анъаналарга ҳурмат уйғунлигини ўзида мужассам этган асарлар орқали томошабинларни ўзига ром этмоқда.

Фото: Даврон Эрназаров / “Халқ сўзи”

Нуриддин Исаев — шакл ва рангга нозик ҳисси, чуқур фалсафий талқин билан ажралиб турувчи рассом. Унинг асарларида Шарқнинг ритми, ранг ва ёруғлик ўйинлари, ўтмиш ва ҳозирги замон ўртасидаги метафорик мулоқот жонли ифода топган. Экспозицияда муаллифнинг 36 та рангтасвир асари намойиш этилган.

Фото: Даврон Эрназаров / “Халқ сўзи”

Аҳмад Исоев эса инсон руҳияти, ҳис-туйғулари ва ички кечинмаларини абстракт шаклларда ифода этган ижодкор. Унинг асарларида рангнинг эмоционал энергияси, инсон ва табиат муносабати, ёруғлик ва соя ўйинлари ўзгача тарзда акс этган. Кўргазмада Аҳмад Исоева 31 та асари жой олган.

Фото: Даврон Эрназаров / “Халқ сўзи”

Бу кўргазма нафақат замонавий ўзбек рассомчилиги йўналишидаги янги изланишларни намоён этмоқда, балки томошабинларда ички хотиржамлик ва илҳом туйғусини уйғотмоқда.

Фото: Даврон Эрназаров / “Халқ сўзи”
Фото: Даврон Эрназаров / “Халқ сўзи”
Фото: Даврон Эрназаров / “Халқ сўзи”
Фото: Даврон Эрназаров / “Халқ сўзи”
Фото: Даврон Эрназаров / “Халқ сўзи”
Фото: Даврон Эрназаров / “Халқ сўзи”
Фото: Даврон Эрназаров / “Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер