Болгариялик ёзувчи Ўзбекистонга бағишлаб китоб ёзди

15:10 23 Июль 2020 Жамият
1694 0

Болгариялик таниқли ёзувчи Мария Филиппова Хаджининг Ўзбекистонга бағишланган «Тўртинчи устун» номли китоби нашрдан чиқди. Китоб болгар тилида Пловдив шаҳридаги «ИМEОН» нашриётида чоп этилган.

Мария Филипова ушбу асарини 2018 йили Ўзбекистонга сафаридан кейин ёза бошлаган. Ўша йили у юртимизда ташкиллаштирган «Ўзбекистонда чет эллик ёзувчи ва рассом резиденцияда» мустақил дастурининг илк иштирокчиси бўлган эди. Айни пайтда болгар ёзувчиси ўзбекистонлик дўстлари билан ушбу асарини рус тилига таржима қилмоқда.

«Асар бош қаҳрамони бутун ҳаёти давомида ота-боболари юрти бўлмиш Ўзбекистонга талпиниб яшайди, турмушидаги ҳар бир ишора уни Марказий Осиёга йўналтираверади. Асардаги кўп воқеа-ҳодисалар уйдирма эмас, айни ҳақиқатдир», дейди адиба.

ЎзА

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?