«Беш ташаббус олимпиадаси» мусобақаларига старт берилди

15:00 18 Февраль 2025 Жамият
639 0

Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида «Беш ташаббус олимпиадаси» мусобақаларининг 2025 йилги мавсуми очилишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Ушбу маросимда вилоят ҳокими ўринбосари Ҳ. Тўхтаев, вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Ш. Рўзиев, вилоят ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи С. Бобоев ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари, спорт, таълим муассасалари мутахассислари, мураббийлар, ёшлар ва спортчилар иштирок этишди.

Тадбирда жорий йилда «Беш ташаббус олимпиадаси» мусобақаларига республика миқёсида ёшларнинг 60 фоизини қамраб олиш режалаштирилгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Шу йилнинг март ноябрь ойларида «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида ўғил ва қиз болалар ўртасида стритбол, воркоут, шахмат, шашка, енгил атлетика, футбол, мини-футбол, стол тенниси, армрестлинг, гимнастрада, волейбол, кураш ва бошқа спорт турлари бўйича 5 босқичдан иборат мусобақалар ўтказилиши маълум қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?