Бахтиёр Норматов Самарқанд шаҳри прокурори лавозимига тайинланди

Бахтиёр Исматуллаевич Норматов Самарқанд шаҳри прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақида Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Кеча, 22 май куни Самарқанд вилояти прокурори Муродқосим Эшназаров ҳамда Самарқанд шаҳар ҳокими Фазлиддин Умаров томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда қонунчиликка риоя қилиш масалаларига бағишланган учрашув ўтказилган.
Унда вилоят прокурори кўп йиллар шаҳар прокурори бўлиб фаолият олиб борган Бобурмирзо Облақулов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Самарқанд шаҳар прокурори этиб тайинланган адлия маслаҳатчиси Бахтиёр Исматуллаевич Норматовни жамоага таништирган.
Эслатиб ўтамиз, Бахтиёр Исматуллаевич Норматов тайинловга қадар Нарпай туман прокурори вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг