АҚШда самолёт ҳалокатга учради
Иллюстратив фото
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли «OA-1K Skyraider II» ҳарбий самолёти Оклаҳома штатида ҳалокатга учради. Бу ҳақда Оклаҳома Миллий гвардияси матбуот хизмати хабар берди.
Бортда икки экипаж аъзоси — АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари хизматчиси ва фуқаролик пудратчиси бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт ўқув парвозини амалга ошираётган эди.
Экипажнинг аҳволи ва ҳодиса тафсилотлари аниқланмоқда. Фавқулодда вазиятлар хизмати ҳалокат жойида ишламоқда.
Шу йилнинг 7 октябрь куни Калифорнияда тиббий вертолёт ҳалокатга учраган эди. Ўшанда самолёт АҚШнинг Сакраменто шаҳридаги автомагистралга қулаб тушганди. Фожиа оқибатида уч киши жиддий жароҳат олганди.
Жорий йилнинг 22 май куни Сан-Диего устида «Cessna 55» самолёти ҳалокатга учради. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокат натижасида 15 та уй зарар кўрган. Бундан ташқари, самолёт ҳалокатга учраганидан кейин бир нечта машина ёниб кетган, аммо ёнғинлар тезда ўчирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг