«Биз чекинмайдиган мажбурият». Рубио АҚШ Украинадаги келишув жараёнидан чиқмаслигини айтди
АҚШ давлат котиби Марко Рубио Америка маъмурияти Украинадаги урушни тинч йўл билан ҳал этиш жараёнидан чиқиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Рубионинг таъкидлашича, Америка Қўшма Штатлари музокаралар асосида урушни тўхтатиш имкониятини муҳокама қилиш учун ҳар икки томонни бир стол атрофига тўплашга қодир бўлган ягона давлат.
«Бу шундай мажбуриятки, биз ундан воз кечмаймиз, чунки уни ўзига хос деб ҳисоблаймиз. Афсуски, у натижа бермаслиги мумкин, аммо мен натижа беришидан умид қиламан», — деди у Мюнхен хавфсизлик конференцияси доирасида.
Аввалроқ The Atlantic журнали АҚШ президенти Дональд Трамп 2026 йил кузида бўлиб ўтадиган Конгресс оралиқ сайловлари яқинлашиши муносабати билан яқин ҳафталарда Украина бўйича тартибга солиш жараёнидан воз кечиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг