АҚШ президенти қароргоҳи “қуршаб” олинди. Президентнинг ўзи қаерда?
Фото: Reuters
Фаластин тарафдори бўлган минглаб намойишчилар Оқ уйни “қизил чизиқ” байроғи билан ўраб олишди. Бу ҳақда “NewsWeek” нашри хабар беради.
Намойишчиларга кўра, деярли 3 километрга чўзилган қизил чизиқли баннер урушда Исроилни қўллаб-қувватлагани учун президент Жо Байденга аталган. Унда Исроил кучлари томонидан ўлдирилган фаластинликларнинг исмлари ёзилган.
Президент Байден, аввалроқ, агар Исроил кучлари Рафаҳга кирса, АҚШ яҳудий давлатига қурол-яроқ етказиб беришни тўхтатиб қўйишини айтган эди. Бироқ, кейинроқ Оқ уй Исроил “қизил чизиқ”ни кесиб ўтмаганини маълум қилганди.
Нашрнинг ёзишича, намойишнинг мақсади Байденни Исроилга ҳарбий ёрдамни “аямагани” учун қоралаш. Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроилнинг Рафаҳдаги операциясида камида 94 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. Ҳозирда президент Жо Байден АҚШда эмас. У кўплаб икки томонлама учрашувларда қатнашиш, саммитларда иштирок этиш учун хориж сафарида. Хусусан, АҚШ раҳбари 9-13 июль кунлари Буюк Британия, Литва ва Финляндияга ташриф буюради.
У Буюк Британия қироли Чарльз III ва Бош вазири Риши Сунак билан учрашади. Кейин 11-12 июль кунлари Вилнюсга (Литва) боради ва NATO'нинг 74-саммитида қатнашади. 13 июль куни Байден Хельсинкига (Финляндия) келади ва АҚШ — Шимолий давлатлар етакчилари саммитида иштирок этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг