Андижонда сифатсиз бензинни савдога чиқарган «заправка» аниқланди

15:59 31 Май 2025 Жамият
215 0

Иллюстратив фото

Андижонда сифатсиз нефть маҳсулотларини сотувга чиқарган «заправка» аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси маълум қилди.

Унга кўра, инспекциянинг вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Жалақудуқ туманида жойлашган «Б.К.» МЧЖга қарашли АЁҚШ томонидан сотилаётган АИ-92 маркали автобензиндан намуналар олиниб, лабораторияда таҳлил қилинганда давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсиз) аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли Қонунининг 43-моддаси бўйича ҳисоб-китоб қилиниб, 48,3 миллион сўм миқдорида жарима қўлланилди.

Бундан ташқари, аниқланган қолдиқ сақланаётган сифатсиз нефть маҳсулотларини сотувга чиқармаслик ва сифатини қайта тиклаш бўйича кўрсатма берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?