Андижонда Ўшдан оқиб келган яна бир жасад топилди

16:32 17 Июль 2024 Жамият
452 0

Иллюстратив фото

Андижон вилоятида кучли сел келиши оқибатида Ўш шаҳридан оқиб келган яна бир аёлнинг жасади топилди. Бу ҳақда Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, вилоят ҳудудида Қирғизистон ФВВ йўллаган мурожаати асосида қидирув ишлари олиб борилган. Унда жорий йилнинг 14 июль куни Ўш вилояти ва Ўш шаҳрида содир бўлган табиий офатда оқиб кетган аёл жинсига мансуб жасад топилган.

Аниқлик киритилишича, у бунгача бедарак йўқолган деб ҳисобланган 39 ёшли Б.А. (аёл) бўлган.

Қўшни мамлакат ФВВ хабарига кўра, бу Ўзбекистон ҳудудидан топилган табиий офат қурбонларининг бешинчиси. Бунгача мазкур техноген ҳодиса оқибатида вилоят ҳудудидан оқиб ўтувчи Шаҳрихонсой қирғоғидан 5-6 ёшлардаги қизалоқнинг, шунингдек, Ўзбекистон чегарасидан 500 метр узоқликдан 44 ёшли аёл ҳамда 10 ва 19 ёшли қизларнинг жонсиз танаси ҳам топилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 июль куни Қирғизистон Республикасининг Ўш шаҳрида ёққан кучли ёмғир натижасида Андижон вилоятидаги Жалақудуқ ва Хўжаобод туманларини ўзаро боғлаб турувчи «Оқ бўйра сой» кўприги қулаб тушгани ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?