Дуров Россияда Telegram чекланишига изоҳ берди
Telegram асосчиси Павел Дуров фуқаролар эркинлигини чеклаш ҳеч қачон тўғри қарор эмаслигини маълум қилди. У шу тариқа Россияда мессенжер фаолиятига қўйилган чекловларга муносабат билдирди.
«Россия ўз фуқароларини кузатув ва сиёсий цензура учун яратилган давлат назоратидаги иловадан фойдаланишга мажбурлаш мақсадида Telegramʼга киришни чекламоқда», — деб ёзди Дуров.
Павел Дуровнинг айтишича, саккиз йил аввал Эрон ҳам худди шундай стратегияни синаб кўрган.
«Саккиз йил олдин Эрон ҳам шундай йўл тутди — ва муваффақиятсизликка учради. У асоссиз баҳоналар билан Telegramʼни тақиқлаб, одамларни давлат иловасига ўтишга мажбур қилмоқчи бўлди. Бироқ тақиққа қарамай, эронликларнинг кўпчилиги ҳамон Telegramʼдан фойдаланмоқда (цензурани айланиб ўтиб) ва кузатувга мойил иловалар ўрнига уни афзал кўрмоқда», — деди у.
Дуров таъкидлашича, фуқаролар эркинлигини чеклаш ҳеч қачон тўғри ечим эмас. У Telegram ҳар қандай босим шароитида ҳам сўз эркинлиги ва махфийлик тамойилларини ҳимоя қилишини қайд этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг