«Шекспир эмас, лекин инглизчаси тобора яхшиланяпти». Гвардиола Ҳусановнинг тил ўрганишини баҳолади
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Фулхэм»га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди.
Испаниялик мутахассисдан Ҳусановнинг соғлиғи ҳақида сўралди. «Ливерпуль»га қарши учрашувда ҳимоячи тиззаси билан бош қисмига зарба олган эди. Футболчига тиббий ёрдам кўрсатилди, бироқ якунда «Сити» мураббийлар штаби уни Рубен Диашга алмаштиришга қарор қилди.
Гвардиоланинг айтишича, Ҳусановнинг аҳволи яхши ва у «Фулхэм»га қарши майдонга тушиши мумкин.
Шунингдек, «Манчестер Сити» бош мураббийи футболчининг инглиз тилини ўзлаштиришдаги ривожи ҳақида ҳам тўхталиб ўтди:
«У Уильям Шекспирдек гапирмайди, бунга қўшиламан. Лекин унинг инглизчаси кун сайин яхшиланиб бормоқда. У бизнинг нима истаётганимизни тушунади, айтилган гапларни англайди. Ҳар сафар унда яхшироқ чиқяпти. Ҳусанов жуда ақлли. Одамларда баъзан шундай таассурот пайдо бўлади: агар футболчи жисмонан қудратли, кучли ва тезкор бўлса, демак у фикрлай олмайди. Бу мутлақо нотўғри. У доимо тўғри қарор қабул қилади. Одатда бундай физикага эга ўйинчилар уни қандай тўғри ишлатишни билмайди, аммо унда ҳам жисмоний куч, ҳам ақлий салоҳият бор. У ўрганишга очиқ, шунинг учун янада ўсиши мумкин. «Манчестер Сити»да узоқ-узоқ йиллар учун марказий ҳимоячи бор», — деди Гвардиола.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг