Абдуқодир Ҳусанов ва унинг жамоаси Манчестер дербисида ғалаба қозонди

Кеча, 14 сентябрь куни Англия Премьер-лигаси 4-туридан ўрин олган баҳслар якунланди. Сўнгги баҳсда Манчестер шаҳрининг икки гранд жамоаси — «Манчестер Юнайтед» ва «Манчестер Сити» ўзаро тўқнаш келди.
Учрашув 3:0 ҳисоби билан «шаҳарликлар»нинг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган голларга Эрлинг Ҳоланд (2 та) ва Фил Фоден муаллифлик қилди. Шу тариқа 6 очко тўплаган «Манчестер Сити» АПЛ турнир жадвалида 8-ўринга кўтарилиб олди.
Ўйиндан кейин «Sofascore» портали «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланднинг ўйинини 9,4 баллга баҳолади. Бу жорий мавсум Пеп Гвардиола бошчилигидаги жамоа футболчиларига қўйилган энг юқори баҳo бўлди.
Шунингдек, ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусановнинг ўйиндаги ҳаракатлари 7,4 баллга баҳоланди. Бу ушбу ўйинда ҳаракат қилган ҳимоячилар орасидаги энг яхши натижа ҳисобланади.
Маълумот учун, «Манчестер Сити» жамоаси кейинги ўйинини 19 сентябрь куни ўтказади. Ўша кун жамоа УЕФА чемпионлар лигаси доирасида «Наполи» билан куч синашади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Ўзбекистон терма жамоаси Қувайт билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг