Абдуқодир Ҳусанов ва Лионел Месси бир жамоада тўп суриши мумкин

Франциянинг «Ланс» клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановга Европанинг учта гранди даъвогарлик қилмоқда. Бу ҳақда «L’Equipe» нашри хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, Ҳусанов учун «Манчестер Сити», «ПСЖ» ва «Атлетико» клублари асосий даъвогар саналмоқда.
«Ланс» клуби қишки трансферлар ойнасидаёқ Ҳусанов ёки Кевин Дансони қўйиб юборишга тайёрлигини билдирган. Футболчилардан бирини харид қилмоқчи бўлган жамоа камида 30 миллион евро таклифи билан чиқиши шартлигини ҳам таъкидлаб ўтган.
Ҳусанов учун асосий харидор сифатида қаралаётган «Манчестер Сити» клубининг АПЛдаги ҳолати яхши эмас. Жамоа ҳам ҳужум, ҳам ҳимоя чизиғида янги кучларга муҳтож. Жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола клубни инқироз ҳолатидан олиб чиқиш учун Аргентиналик ҳужумчи Лионел Мессини ҳам жамоага олиб келмоқчи эканлиги ҳақида кўплаб йирик нашрлар хабар берган эди.
Маълумот ўрнида, Абдуқодир Ҳусановнинг «Трансфермаркт» порталидаги баҳоси яқинда 5 миллион евродан 12 миллион еврога кўтарилди ва айни вақтда 20 ёшгача бўлган футболчилар орасида Осиёнинг энг қимматбаҳо ўйинчиси бўлиб турибди. Осиё қитъасининг энг қиммат марказий ҳимоячилар рўйхатида эса тўртинчи поғонадан ўрин олган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг