25 майда бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?

Фото: Санжар Шомуродов/«Халқ сўзи»
«Ўзгидромет» хизмати 25 май, якшанба куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Аксарият ҳудудларда ҳаво бироз булутли ва ўзгарувчан бўлиб, ёғингарчилик кузатилмайди.
Баъзи ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ эҳтимоли бор. Шамол шарқдан эсиб, айрим жойларда кучаяди, чанг-тўзонлар кузатилади. Энг юқори ҳарорат Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида қайд этилиши кутилмоқда — 38 даражагача.
Тошкент шаҳри ва вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади. Кечқурун қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20, кундузи 32–35 даража иссиқлик атрофида бўлади. Шамол 12 м/с гача кучайиб, чанг-тўзонлар билан кузатилади.
Қорақалпоғистон ва Хоразмда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20, кундузи 30–35 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 17–22, кундуз куни эса 30–35 даража бўлади. Шамол 13–18 м/с гача кучаяди.
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кечаси 15–20, кундузи 30–35 даража атрофида бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво очиқ ва қуруқ бўлади. Ҳарорат 33–38 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Шамол кучайиши натижасида чанг-тўзонлар эҳтимоли бор.
Андижон, Наманган ва Фарғонада ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кечаси 17–22, кундузи эса 30–35 даража бўлади. Шамол баъзи ҳудудларда 18 м/с гача бўлиши мумкин.
Тоғ ва тоғолди ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел хавфи эҳтимолдан холи эмас. Ҳарорат кечаси 10–15, кундуз куни 20–25 даража илиқ бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг