Зомин туманида кўп қаватли уйларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганиб борилмоқда

Маҳаллалар ва ижтимоий соҳа объектларида жорий йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ҳолати сенаторлар томонидан ўрганиб борилмоқда.
хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси аъзоси Нусуратулла Пардаев Жиззах вилояти Зомин туманидаги кўп қаватли уйларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёни билан танишди.
Ҳозирги кунда «Халқобод» ва «Навбаҳор» маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйлар иситиш тизимлари текширилмоқда, уйлар фасад қисмига базальт қопламаси ўрнатилмоқда. Муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини созлаш ишлари ҳамда умумий таъмирлаш жараёнлари якунланиш арафасида.
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик дастури доирасида 612 хонадондан иборат 35 та кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш ва ободонлаштириш режалаштирилган бўлиб, ишлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Бунда Зомин тумани Кенгаши депутатлари билан бирга мунтазам равишда ишлар ҳолати ўрганилиб, бажарилаётган вазифаларнинг сифат даражасига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг