Тошкентда «InnoWeek–2025» — инновацион ғоялар халқаро ҳафталиги ўз ишини бошлади

Фото: Давронбек Эрназаров, Алихан Утарбеков/«Халқ сўзи»
Кеча, 9 октябрь куни пойтахтимиздаги «CAEx Uzbekistan» халқаро кўргазмалар марказида «InnoWeek–2025» — инновацион ғоялар халқаро ҳафталиги ўз ишини бошлади.
Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан ташкил этилган мазкур нуфузли тадбирда дунёнинг 30 га яқин давлатидан вакиллар иштирок этмоқда.









«InnoWeek–2025» — инновацион ғоялар халқаро ҳафталигининг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари Ҳилола Умарова, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова, олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов ҳамда вазирлик ва идоралар раҳбарлари, хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари вакиллари, йирик илмий марказлар олимлари, технологик соҳа экспертлари, стартап экотизим иштирокчилари, ёш инноваторлар ва ихтирочилар иштирок этди.












Мазкур ҳафталик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 апрелдаги «Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни амалий жорий қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг