ЖССТ пандемияни енгишнинг ягона чорасини маълум қилди

17:38 09 Март 2022 Дунё
1077 0

Фото: Reuters

Олимларнинг фикрича, пандемиянинг учинчи йили бошига келиб, «COVID-19» қурбонлари сони 6 миллион нафарга яқинлашмоқда. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбарининг фикрича, 2022 йилда инсоният ҳалокатли вирусни фақат давлатлар вакциналарни тарқатишдаги тенгсизликка барҳам беришга муваффақ бўлсагина енгиши мумкин.

«Агар биз «COVID-19»дан тасдиқланган 6 миллион ўлим сонини истисно қилсак, ҳақиқий ўлим даражаси йигирма бир миллионга яқин. Бунга уйда ташхис қўйилмаган ўлимлар, шунингдек, ривожланаётган мамлакатларда тестларнинг йўқлиги ёки камлиги сабабли ҳисоботларга киритилмаган ҳолатлар ҳам бор», дейди Сингапур миллий университети ходими Тикки Панг.

Шундан келиб чиқиб, ЖССТ Африкада пандемияга қарши курашнинг энг муҳим ва мутлақ зарур чораси «COVID-19»га қарши эмланганлар сонини кўпайтириш, деб ҳисобламоқда.

Африкадаги тўртинчи тўлқин энг қисқаси бўлди. ЖССТ кейинги тўлқин янада жиддий бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?