ЖССТ маймунчечакка қарши биринчи вакцинани тасдиқлади
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маймунчечакка қарши биринчи вакцинани тасдиқлади. Препарат дастлабки саралаш жараёнидан ўтди. У Данияда ишлаб чиқилган.
«Маймунчечакка қарши вакцинанинг дастлабки квалификацияси Африкадаги ҳозирги авж олиш шароитида ҳам, келажакда ҳам ушбу касалликка қарши курашимиздаги муҳим қадамдир», деди ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус.
Маълумот учун, маймунчечак эпидемияси, аввалроқ, ЖССТ томонидан халқаро фавқулодда ҳолат деб эълон қилинган эди. У яқин алоқа орқали юқади ва одатда энгил аломатларни келтириб чиқаради. Аммо баъзи ҳолларда ўлимга олиб келиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг