Жо Байден АҚШ Конгрессини Украина ва Исроилга зудлик билан ёрдам беришга чақирди
Фото: AP
АҚШ президенти Жо Байден Конгрессдан Украина ва Исроилга зудлик билан ҳарбий ёрдам кўрсатишни сўради. Бу ҳақда у «The Wall Street Journal»га берган мақоласида айтиб ўтди.
«Ҳозир дўстларимиздан воз кечиш вақти эмас. Вакиллар палатаси Украина ва Исроилга миллий хавфсизлик бўйича фавқулодда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилиши, шунингдек, Ғазо секторидаги фаластинликлар жуда зарур бўлган гуманитар ёрдамни маъқуллаши керак», — дейди Америка раҳбари.
Байден Украина ва Исроилни АҚШнинг дўстлари деб атади. Унинг фикрича, Россиянинг Украинадаги можарода ғалаба қозониши НАТОга аъзо бўлган Европа давлатлари учун хавф туғдиради. У, шунингдек, «дунёдаги ягона яҳудий давлати» бўлган Исроил ва Эрон ўртасидаги можаронинг кучайиши эҳтимолидан хавотир билдирди.
Аввалроқ, АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон Украинага қарз тизими кўринишида ҳарбий ёрдам таклиф қилгани маълум бўлган эди. Айни пайтда Украина, Исроил ва Тайванга учта қонун лойиҳаси орқали ёрдам кўрсатиш режалаштирилмоқда. Уларнинг ҳар бири Конгресс томонидан алоҳида кўриб чиқилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг