Жигар саратони ривожланишига тўсқинлик қилувчи табиий восита топилди

Иллюстратив фото
Америкалик кимёгарлар дунёдаги энг кенг тарқалган ва ҳалокатли онкологик касалликлардан бири бўлган жигар саратони ривожланишини бостирадиган табиий моддаларни арзон синтез қилиш йўлини топишди.
Клиник амалиётда қўлланиладиган кўплаб дорилар табиий бирикмаларга асосланган. Мисол учун, мажнунтол қобиғида салицин мавжуд бўлиб, ундан организм аспириннинг аналоги бўлган салицил кислотасини ишлаб чиқаради. Бироқ, одатда, бундай дори-дармонларни оммавий ишлаб чиқариш учун етарли ресурслар мавжуд эмас. Шу сабабли, профессор Уильям Чейн жамоаси гуава таркибидаги, антитумор таъсирга эга бўлган табиий молекулаларни тўлиқ синтез қилиш усулини ишлаб чиқди.
Олимлар ушбу бирикмаларни мавжуд хомашёдан кўп миқдорда олиш имконини берувчи кимёвий «рецепт»ни таклиф қилишди.
«Энди ҳар қандай тадқиқотчи бизнинг йўлимизни такрорлай олади ва, эҳтимол, қисқароқ ва самаралироқ йўлни топа олади. Биз биринчи бўлиб йўлни очдик», — дейди мақола ҳаммуаллифи, доктор Лиам ОʼГрейди.
Бу кашфиёт истиқболлари жуда катта: биргина АҚШда ҳар йили 42 000 нафардан ортиқ жигар ва ўт йўллари саратони ташхиси қўйилади, 30 000 нафардан ортиқ бемор вафот этади. Кечки босқичларда беш йиллик омон қолиш даражаси 15 фоиздан ошмайди ва мавжуд кимётерапия соғлиқни сақлаш тизимига миллиардлаб долларга тушади.
Ҳозирда тадқиқотчилар синтез қилинган молекулаларнинг бошқа онкологик касалликларни даволашда самарадорлигини текшириш учун АҚШ Миллий саратон институти билан ҳамкорлик қилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг