Жавоҳир Синдаров «Titled Tuesday» мусобақасида ғолиб чиқди

Кеча бўлиб ўтган анъанавий «Titled Tuesday» онлайн шахмат турнирида ёш гроссмейстеримиз Жавоҳир Синдаров навбатдаги ғалабасини қайд этди. 11 турдан иборат мусобақада у 9,5 очко тўплаб, кучли рақиблар орасида 1-ўринни эгаллади ва 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотига саёнинг етазовор бўлди.
Жавоҳир ушбу ғалабани қўлга киритиш йўлида бир қатор дунёнинг етакчи шахматчилари устидан ишончли ғалабалар қозонди. Хусусан, у АҚШ вакили, собиқ жаҳон чемпиони иштирокчиларидан бири Сам Шанкланд, америкалик иқтидорли шахматчи Ҳанс Ниеманн, эронлик грандмастер Парҳам Мақсудлу ва украиналик Олександр Бортник каби кучли рақибларни мағлуб этди.
Турнир якунида Жавоҳир Синдаров ва Ҳанс Ниеманн тенг очко тўплаган бўлишига қарамай, қўшимча кўрсаткичлар асосида ғолиблик айнан юртимиз вакилига насиб этди. Бу ютуқ Синдаровнинг халқаро аренадаги обрўсини яна бир бор тасдиқлади ҳамда унинг юқори спорт формасини намоён этди.
Ўзбекистонлик ёш гроссмейстернинг бундай муваффақияти нафақат миллий спортимиз фахри, балки ёшлар учун ҳам ўрнак бўлиб хизмат қилади. Шахмат бўйича юртимиз номини юксалтираётган Жавоҳир Синдаровни самимий табриклаймиз ва унга келгуси беллашувларда ҳам омад тилаймиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг