Жанубий Корея Ўзбекистондаги болалар боғчаларига 275 та янги авлод роботларни совға қилди
Бугун, 9 февраль куни Тошкент шаҳрида Мактабгача таълим тизимида болаларга робототехника ва дастурлашни ўргатиш учун Albert роботларини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Мактабгача ёшдаги болаларни робототехника бўйича мақсадли тизимли ўқитиш мактабга тайёргарлик кўришда муҳим роль ўйнайди, ўрганиш, натижаларга эришиш ва ахборот-инновацион маконда янги билимларни эгаллаш кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантиришга ёрдам беради.
Тадбир Мактабгача таълим вазирлиги ва вазирлик ҳузуридаги Ахборот-педагогик технологиялар инновацион маркази ва шу қаторда компаниялар вакиллари иштирокида онлайн тарзда ўтказилди.
Шунингдек, тадбирда Корея Республикасининг бир қатор компаниялари вакиллари ҳам иштирок этди.
Кореялик ҳамкорлар мактабгача таълим муассасалари ўқитувчилари ва тарбияланувчилари учун 275 та янги авлод Albert роботлари ва ўзбек тилидаги 350 та ўқув қўлланмасини совға қилди.

Ушбу пилот лойиҳанинг мақсади мактабгача таълим муассасалари болаларида робототехника ва дастурлашнинг дастлабки кўникмаларини шакллантириш ва ахборот-коммуникация технологияларига қизиқиш уйғотишдир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Миллий терма жамоанинг ЖЧдаги ўйинлари қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг