Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнларини янада жадаллаштиришга қаратилган қонун кўриб чиқилди

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Сенатнинг ялпи мажлисида «Бозор ислоҳотлари ва Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнлари янада жадаллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун қизғин муҳокама қилинди.


Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга аъзо бўлиши доирасида миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш ташкилотга аъзо бўлишнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади.


Ушбу Қонун билан «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунга қора ва рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш, реализация қилиш ҳамда табиий газнинг улгуржи ва чакана савдоси фаолиятини лицензиялаш тартибини жорий этиш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунга қора ва рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш, реализация қилиш ҳамда табиий газнинг улгуржи ва чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия олишга давлат божи миқдорларини белгилаш билан боғлиқ қўшимчалар киритилмоқда.

Муҳокама жараёнида сенаторлар мазкур Қонун қора ва рангли металл парча ва чиқиндилари ҳамда табиий газ савдоси соҳасига хусусий секторни ва янги инновациялар ва инвестицияларни жалб этишга, шунингдек, рақобат ва очиқ бозор муҳитини яратишга хизмат қилиши хусусида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Юнус Бўриев (фото), Отабек Саидаҳмадов
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг