Жаҳон банки иштирокида миллий ирригация тизими янгиланади
Фахриддин БОЗОРОВ/«Халқ сўзи». Мамлакатимизда «Миллий ирригация тизимини такомиллаштириш ва энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Унинг умумий қиймати 240,5 млн. доллар бўлиб, шундан Жаҳон банкининг улуши 200 млн. долларни ташкил этади.
Лойиҳа 2025-2030 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Қашқадарё, Сурхондарё ва Бухоро вилоятларида амалга оширилади. Ушбу ҳудудларда 8 та канални реконструкция қилиш кўзда тутилган. Бунинг натижасида 232 минг гектар суғориладиган экин майдонларига сув етказиб бериш яхшиланади.
Жаҳон банкининг Ҳудудий директори Самеҳ Ваҳба бошчилигидаги банк мутахассислари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида бўлиб, мазкур лойиҳа доирасида мулоқот олиб боришди.
Мулоқот чоғида Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамраев давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтди. Каналларни бетонлаш, насос станцияларини модернизация қилиш, сув тежовчи технологияларни жорий этиш, соҳани рақамлаштириш, давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш каби омиллар ҳисобига йилига 10 млрд. сўм атрофида сувни иқтисод қилиш кўзда тутилгани ҳақида айтиб ўтди.
Учрашувда лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини тасдиқлаш, Жаҳон банки ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ўртасида инвестициявий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг