Зангиотада «Nexia-3» ЙТҲга учраб, мажақланиб кетди

12:31 13 Октябр 2025 Жамият
139 0

Фото: Тошкент вилояти ЙҲХБ

Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Зангиота туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.

Билдирилишича, воқеа бугун, 13 октябрь куни соат тахминан 03:30 ларда Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудидан ўтган маҳаллий аҳамиятга эга бўлган 10V029 «Жартепа қ. — Тарнов.қ» автомобиль йўлида содир бўлган.

«Nexia-3» русумли автомобилни бошқариб кетаётган ҳайдовчи 21 ёшли И.С. ҳаракат вақтида руль бошқарувини йўқотиб, йўлнинг ўнг томонидаги пастликка тушиб кетган.

ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи енгил тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Сергели туманида 2 та «Матиз» русумли автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз бергани ҳақида хабар берилган эди. Пойтахт ЙҲХБга кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган 3 нафар фуқарога шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?