Шавкат Мирзиёев сунъий интеллект соҳасини ривожлантириш бўйича режаларни айтди
Фото: Президент матбуот хизмати
Бугун сунъий интеллект форумида Президентимиз мамлакатимизда рақамли трансформацияни тезлаштириш, сунъий интеллектни барча соҳаларга жорий этиш ва ёшлар учун янги технологик имкониятлар яратишга қаратилган муҳим ташаббусларни илгари сурди.
Эришилган натижалар:
– сунъий интеллект ва рақамли технологиялар йўналишида қарийб 2 миллиард доллар тўғридан тўғри инвестициялар жалб этилди, ИТ хизматлари экспорти ҳажми ўтган йилларга нисбатан 4,5 карра ўсиб, 1 миллиард долларга яқинлашди;
– IT соҳасида таълим бераётган олий таълим муассасалари қарийб 3 бараварга ошиб, 145 тага, талабалар сони эса 80 минг нафарга етди, «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида 2 миллиондан ортиқ ёшлар билим ва кўникмаларини оширди;
– мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 20 минг нафар информатика ўқитувчиси Янги Ўзбекистон университетида АҚШнинг нуфузли MIT олийгоҳи билан ҳамкорликда ташкил этилган интенсив тайёрлов курсларини ўтмоқда;
– рақамли диагностика орқали 50 мингдан зиёд беморга аниқ ташхис қўйилди, тиббий хизмат кўрсатиш вақти 5-7 баробар қисқарди;
– Қорақалпоғистонда ўтказилган маммографик текширувлар тасвирларининг 70 фоизи юртимиз мутахассислари томонидан яратилган сунъий интеллект платформаси орқали таҳлил қилиниб, уларнинг 98 фоизи шифокорлар томонидан тасдиқланди. Ташхис қўйиш вақти бир неча кундан 2 соатгача қисқарди;
– стартаплар сони 10 баробар ўсди, уларга 300 миллион долларлик инвестициялар жалб қилинди, Саудия Арабистони билан қиймати 3 миллиард доллар бўлган биринчи яшил маълумотлар марказини барпо этиш бошланди.
Давлатимиз раҳбари сунъий интеллект соҳасини ривожлантириш бўйича режаларни айтди:
– «Nvidia» компанияси билан суперкомпютер кластери ишга туширилади, АҚШнинг Кремний водийсида Миллий трансфер офиси очилади, барча ҳудудлардаги «Келажак марказлари»да СИ бўйича мактаб дастури жорий қилинади;
– мактаблар ўртасида ҳар йили сунъий интеллект йўналишида энг яхши стартап ғоялари бўйича танлов ўтказиш тизими йўлга қўйилади. Ҳар бир ҳудудда ғолибликни қўлга киритган мактабда энг замонавий сунъий интеллект лабораторияси ташкил этилади;
– Сунъий интеллект бўйича Президент танлови ташкил этилади. Ҳар йили 100 нафар энг иқтидорли ёшлар саралаб олиниб, АҚШ, Бирлашган Араб Амирликлари, Европанинг илғор технологик компанияларига стажировкага юборилади;
– ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган йирик ташаббус – «5 миллион сунъий интеллект етакчилари» лойиҳасига старт берилади. 2030 йилга қадар 4,75 миллион ўқувчи ва талаба, 150 минг ўқитувчи, 100 минг давлат хизматчиси ўқитилади. Бунда сунъий интеллект мактаб, касб таълими ва олий таълим тизимларига ҳам интеграция қилинади;
– ҳар йили ноябрь ойи «Ёшлар учун сунъий интеллект ойлиги» деб эълон қилинади ва доимий равишда «Ипак йўли сунъий интеллект форуми» ўтказиб борилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг