Юнусободда дарахтларга шикаст етказган шахс 10 млн сўмдан ортиқ жаримага тортилди

16:20 02 Декабрь 2025 Жамият
191 0

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Юнусобод тумани Навоий кўчасидаги дарахтлар хавф остидалиги тўғрисида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси муносабат билдирди.

Унда айтилишича, бошқарма ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганиш ишлари олиб борилганда ҳақиқатдан ҳам дарахтларга шикаст етказилганлик ҳолати аниқланган.

Шундан сўнг, қонунбузарлик содир этган фуқаро аниқланиб, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисмига асосан 10 миллион 300 минг сўм миқдорида жарима қўлланилган.

Бундан ташқари, табиатга етказилган зарар қиймати сифатида 4 миллион 944 минг сўм ундирилиши белгиланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер