ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига янги раҳбар тайинланди
Фото: ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
Реҳина Мария Кастижио Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари сифатида ўз вазифасини бажаришга киришди. Бу ҳақда ваколатхона матбуот хизмати маълум қилди.
Ушбу лавозимга тайинланишдан аввал Кастижио ЮНИСEФнинг Хорватия ва Парагвайдаги ваколатхоналари раҳбари лавозимларида ишлаган.
2016 йилда ЮНИСEФда меҳнат фаолиятини бошлашдан олдин Боливия, Эквадор ва Перудаги ЮНЭЙДС (БМТнинг ОИВ /ОИТС бўйича қўшма дастури) директори, Швейцарияда ЮНЭЙДС хусусий сектор билан ҳамкорлик бўлими раҳбари ва БМТ бош котиби Кофи Аннан Ижроия аппаратида Иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича масъул ходими бўлган.
Реҳина Мария Кастижио АҚШнинг Вашингтон штатидаги Ғарбий Вашингтон университетида иқтисод ва халқаро муносабатлар бўйича таҳсил олган, АҚШнинг Индиана штатидаги Нотр-Дам университетида давлат бошқаруви ва халқаро муносабатлар бўйича магистрлик даражасига эга.
Реҳина Мария Кастижио испан, инглиз ва француз тилларида равон сўзлашади. Оилали, икки фарзанди бор.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг