Ёзёвонда жорий йилда 10 та микро ва кичик ГЭС қурилади
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 16 декабрда «Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, 2025 йилнинг апрель ойига қадар ташаббускор тадбиркорларни жалб қилган ҳолда вилоят миқёсида умумий қуввати 7 минг 604 кВт бўлган 181 та микро ҳамда кичик ГЭСлар қурилиши режалаштирилган.
Дарҳақиқат, сўнгги йилларда мамлакатимиз иқтисодиёти ҳар жабҳада жадал ривожланиб, қишлоқ хўжалиги, саноат, ишлаб чиқариш тармоқлари фаолияти жаҳон андозалари даражасида юксалиб бормоқда. Бу борада электр энергияси таъминоти узлуксизлигини таъминлаш, «яшил» иқтисодиёт тамойилларини амалиётга кенг жорий этиш орқали экологик жиҳатдан хавфсиз ҳамда тежамкор технологиялардан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга.

— Айни кунларда мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Катта Андижон канали, Катта Фарғона каналининг Хонобод ирмоғи ҳамда Ёзёвонсой ташламасида қуввати 340 кВтли 10 та микро ва кичик ГЭС қурилиши бўйича дастлабки саъй-ҳаракатлар бошланди, — дейди Ёзёвон тумани ҳокими ўринбосари Дилмурод Бекмирзаев. — Бу сув иншоотларининг қурилиши натижасида соатига 340 кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилишига эришилади. Бунинг самараси сифатида бир ойда ўртача 183 минг кВт/соат, бир йилда 2 млн 203 минг кВт/соат қўшимча электр энергияси олиш мумкин.
Айтиш жоиз, ҳозирги кунда туман миқёсида истеъмолчиларга ҳар ойда ўртача 10 млн 306 минг кВт/соат электр энергияси етказиб берилмоқда. Бу меъёр кунлар исиши ёки совуши туфайли янада ортади. Истеъмолчиларни узлуксиз равишда электр энергияси билан таъминлаш учун бу каби қўшимча манбаларни шакллантириш мақсадида ишлар кўлами сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг