Ёқилғи берилмаса, шифохоналар 48 соат ичида «қабристон»га айланади — Ғазо расмийлари даҳшатли баёнот билан чиқди

18:28 08 Июнь 2025 Дунё
124 0

Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, агар электр генераторларига ёқилғи берилмаса, шифохоналар 48 соат ичида «қабристон»га айланиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақида «Al Jazeera» нашри хабар берди.

Билдирилишича, Ғазодаги касалхоналарда ёқилғи тақчиллиги яқинлашаётгани сабабли, 300 нафар буйрак етишмовчилиги билан оғриган беморлар диализ аппарати муолажасидан ўта олмай қолиши мумкин.

Ғазодаги «Ал-Шифа» касалхонаси директори буйрак етишмовчилиги билан касалланган беморлар дуч келаётган қийинчиликлар ҳақида гапирди.

«Кўплаб тиббий техникаларимиз ёқилғи билан ишлайди. Агар зудлик билан ёқилғи топмасак бир неча соатдан сўнг шифохонани ёпишимизга тўғри келади. Буйрак етишмовчилиги билан оғриётган 300 нафар беморнинг ҳаёти хавф остида», — дейди «Ал-Шифа» касалхонаси раҳбари.

Бундан ташқари, Исроил аскарлари Ғазонинг жанубий ҳудудидаги ёрдам пунктларига борган оч фаластинликларга қарата ўт очган. Оқибатда камида 14 киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ киши яраланиб, шифохоналарга жойлаштирилган.

Сўнгги маълумотларига кўра, Исроилнинг Ғазога қарши уруши давомида камида 54 минг 880 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. 126 минг 227 нафари эса турли даражадаги тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?