Яширин цех ташкил қилиб, ёғ ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келган фуқаро қўлга тушди

12:49 17 Сентябр 2025 Жамият
117 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро М.В. «Соҳибқирон» МФЙ ҳудудидаги хонадонининг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил этган.

Ушбу яширин цехда қўлбола усулда чигит маҳсулотидан истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келганлиги аниқланган. Тезкор тадбир давомида 80 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 646 килограмм чигит ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?