Яқин кунларда бензин нархларида ўзгариш бўлиши айтилди
Жорий йил бошидан буён АИ-80 маркали бензиннинг бошланғич баҳоси ўртача 79,3% га ўсиб, бир тонна учун 10 375 минг сўмни ташкил қилди.
Бу ҳақда АОКАда Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Республика товар хом-ашё биржаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида таъкидланган.
Матбуот анжуманида Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух
«Бензин нархларига таъсир қилувчи омиллар ўрганилди, кўрсатмалар берилди, чоралар кўриляпти. Бу бўйича идоралараро ишчи гуруҳ ишлаяпти.
Қаерда бозор механизмлари асосида табиий ўсишга эришилган бўлса, биз унга таъсир кўрсата олмаймиз. Лекин сунъий равишда юзага келтирилган, келишиб қилинган, манипуляция ҳаракатларига таъсир кўрсатиш мумкин.
Хусусан, бензин нархи ошишида ҳам манипуляция ҳолатлари, арзон нархдаги бензинни сунъий равишда аннуляция қилиш аломатлари аниқланди. Бунга, албатта, керакли чоралар кўрилади.
Бензин нархини барқарорлаштириш, тушириш бўйича ҳаракатлар давом этяпти, бу вақт талаб қиладиган масала. Лекин яқин кунларда нархларда ўзгариш бўлади.
Айни пайтда бозорни тўйинтириш, арзон нархлар асосида кичик харидорларга имконият бериш масаласига эътибор қаратиляпти.
Чунки ҳозир нима бўляпти? Йирик, улгуржи харидорлар жуда кичик рентабелликка ишлайди, уларнинг савдо жараёнида баландроқ таклиф бериш имкони кўпроқ.
Шунинг учун ҳам лотлар кичик ҳажмда қилинмоқда, бундан мақсад — оддий АЁҚШларнинг бензинни олиши ва захирасини тўлдиришига имконият яратишдан иборат. Бу нархлар сунъий равишда кўтарилишининг олдини олишга ёрдам беради».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг