Япониянинг оммабоп журналида Ўзбекистон элчиси билан суҳбат чоп этилди
Япониянинг туризм соҳасини ёритишга ихтисослашган «World» журналида Ўзбекистон элчиси Мухсинхўжа Абдураҳмоновнинг «World air-sea service co., ltd» сайёҳлик компанияси президенти Ёсуке Кикумага мамлакатимиз туризм салоҳияти ҳақида берган интервьюси чоп этилди.
Элчи интервью давомида мамлакатимизнинг иқтисодий, ижтимоий ва туризм соҳалари, Ўзбекистон—Япония муносабатларининг жорий ҳолати ҳақидаги саволларга жавоб берган. Нашрда ўтган йиллар давомида мамлакатда туризм соҳасида яратилган шароитлар, хорижий сайёҳлар учун мавжуд янги имкониятлар тўғрисида батафсил маълумотлар тақдим қилинган.
Хусусан, 2023 йил 10−25 сентябрь кунлари Саудия Арабистонининг Ар-Риёз шаҳрида бўлиб ўтган ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси қўмитасининг 45-сессиясида Буюк ипак йўлининг Зарафшон—Қорақум йўлаги ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилгани алоҳида урғуланган.
Суҳбатда қадимий Ипак йўли коридорида жойлашган Ўзбекистоннинг Самарқанд, Шаҳрисабз, Бухоро ва Хива каби тарихий шаҳарлари, ўзига хос маданияти мазкур сайёҳлик масканларида яратилган янги имкониятларга эътибор қаратилган.
«Ўтмишда Будда дини ва маданиятининг кунчиқар мамлакатга кириб келиши айнан Ўзбекистон ҳудуди орқали содир бўлганлигига ишонувчи ҳамда бунга кўплаб далиллар келтирувчи япон жамияти учун Сурхондарё вилояти муҳим сайёҳлик марказларидан бири бўлиши мумкин. Вилоятда юзлаб моддий-маданий мерос объекти рўйхатга олинган. Айниқса, Термиздаги биринчи асрга тааллуқли бўлган Фаёзтепадаги буддизм ибодатхонаси, учинчи асрга оид Кампиртепа қалъаси, Зурмала миноралари ва бошқа будда маданияти ёдгорликлари япон халқини бефарқ қолдирмайди», — дея қайд этган Ўзбекистон элчиси.
Интервьюда бой япон миллий маданиятини сақлаб қолган, эъзозлаган ва бошқа халқларнинг амалий санъатини ҳурмат қилувчи япониялик саёҳатчилар эътиборига Фарғона вилояти Риштон шаҳри ҳақидаги маълумотлар тақдим қилинган.
«Бу ерда бир муддат ривожланишдан тўхтаб қолган бўлсада, Риштон кулолчилиги давлатимиз раҳбари ташаббуси билан сўнгги йилларда яна гуллаб-яшнамоқда. Риштонда президентимиз ташаббуси билан Халқаро ҳунармандлар маркази бунёд этилди. Усталар ўзбек кулолчилигидаги миллий анъаналарни сақлаб қолган ҳолда, уларни янада бойитиб ўз маҳсулотларини Европа ва Америка бозорларига экспорт қилаётир», — дея таъкидлаган дипломатик миссия раҳбари.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг