Январь — октябрь ойларида Ўзбекистон 1,2 миллиард долларлик мева-сабзавот экспорт қилди
Архив фото
2024 йилнинг январь — октябрь ойларида Ўзбекистон 1,6 миллион тонна мева ва сабзавот экспорт қилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг худди шу даври билан солиштирганда 15,7 фоизга кўпроқни ташкил қилади.
Экспортнинг қийматида ҳам ўсиш кузатилган: мева ва сабзавотлар экспортидан тушган даромад 29,8 фоизга ошиб, 1,2 миллиард долларга етди.
Экспортдаги энг катта ўринни узум, шафтоли ҳамда гилос эгаллаган:
174 минг тонна узум экспорт қилиниб, 147,2 миллион доллар даромад;
103,5 минг тонна ҳажмида шафтоли сотилиб, 96,9 миллион доллар даромад;
32,2 минг тонна миқдорида гилос экспорт қилиниб, 70,3 миллион доллар даромад таъминланди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон экспорт фаолиятини ривожлантиришда қатор давлатлар билан муваффақиятли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Бу мева-сабзавот маҳсулотларини нафақат Марказий Осиё бозорига, балки Европа, Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатларига етказиб беришга имкон бермоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
- «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг