Янги очилган Республика болалар кутубхонасидан фоторепортаж
 
                Фото: Акмал Муҳаммадов, «Халқ сўзи»
2023 йил 31 август куни узоқ кутилган Республика болалар кутубхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Санкт-Петербургдаги “Ludi Architects” меъморчилик бюроси лойиҳаси бўйича реставрация ишлари 2020 йилдан буён давом этиб келди. 
Кутубхона биноси бой тарихга эга. У XIX аср охирларида қўқонлик тадбиркор ака-ука Вадяевлар томонидан қурилган. Қурилганидан кўп ўтмай бу оила бинони сотиб юбориб, унга Тошкент шаҳар думаси ва Жамоат йиғини жойлашади, турар жой қисми эса болалар кутубхонасига айлантирилади.
Ўтган асрнинг 60-йилларида Алишер Навоий номидаги давлат кутубхонасининг Ўсмирларга хизмат кўрсатиш бўлими Вадяевлар қароргоҳидаги кутубхона биносига кўчирилади, кейинчалик у тўлиқ Республика болалар кутубхонаси тасарруфига берилганини Тошкент аҳолиси яхши эслайди. 
Кутубхонанинг китоб фонди 1965-йилдан бошлаб шакллантирилиб, 200 минг жилдга яқин нашрдан иборатдир. Қайта таъмирлаш ишлари мобайнида у кенгайтирилиб, унинг қаторига яна 21 минг китоб қўшилди. Бунда алоҳида эътибор ислом, Европа ва замонавий санъатга оид китоблар сараламасига қаратилди.
Доимий равишда тўлдирилиб бориладиган китоб фондининг сифат даражасини назорат қилиш мақсадида “Ирбис” электрон кутубхона бошқарув тизими жорий этилди. Унда рисоладагидек тўлдириш, тизимлаштириш, тоифалаштириш, ўқувчиларни излаш, китобларни бериш ва маъмурий бошқарувга оид замонавий технологиялар татбиқ этилган.
“Таълим ва билим олиш – имконият ва кашфиётлар сари кўприк, ёш авлод шахсияти ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш калитидир. Ишончим комилки, таълим олиш ва бўш вақтни мазмунли ўтказиши учун яратилган замонавий шароитлар етишиб келаётган авлоднинг маърифатга бўлган ташналигини қондиришга кўмаклашиб, бу эса истиқболда жамиятимизда ижобий ўзгаришларга олиб келишга хизмат қилади, – Саида Мирзиёева.
Болалар ва ёшларни жалб қилиш мақсадида барча кутубхона майдонлари халқаро стандартларга жавоб берувчи кўп функсиёнал аҳамият касб этди: муштарак илҳом ижодхоналари ва рақамли контент билан ишлаш студияси вужудга келди. Мебел ва иш ўринлари асл ҳассос дизайн бўйича ишлаб чиқарилган: турли буюмларни сақлаш тизимлари, қулай парталар, маърузаларни тинглаш, ўқиш, дам олиш учун модуллар, аудио контент билан якка тартибда ишлаш хоналари назарда тутилган. Мутолаа залларидан ташқари кутубхонада компютер синфлари, кичик босмахона, овоз ёзиш студияси мавжуд.














Фото: Акмал Муҳаммадов, «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
 
                 
        
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг